Нидерландия COVID-19 коронавируси қурбонлари сони мингдан ошган саккизинчи давлат бўлди.
Кун давомида мамлакатда 175 та янги ўлим қайд этилди ва уларнинг умумий сони 1039 га етди.
Ҳозирги кунда, мамлакатда қайд этилган коронавирус инфекциясининг сони 12955 ни ташкил этиб, 250 киши тузалган, 1053 киши эса оғир аҳволда.