Нидерландиянинг Амстердам шаҳридаги каналлар бўйлаб дунёдаги илк бошқарувчисиз такси ҳаракатлана бошлади. “Roboat III” деб номланган қурилма бир вақтнинг ўзида 5 тагача йўловчи ёки 1500 кг юкни ташиб юриш имкониятига эга.
Бошқарувчисиз қайиқ такси Массачусетс технология институти ва Амстердам илғор шаҳар ечимлари институти муҳандислари ҳамда илмий ходимлари томонидан яратилган.
Қайиқ биринчи марта 2015-йилда синовдан ўтказиб кўрилган. У тўлақонли такси сифатида хизмат кўрсатиш учун яна бир неча бор ўзгартирилди. Электр қайиқ тўлиқ қувват билан 10 соатгача ишлайди ва соатига 12 км тезлик билан ҳаракатланади