Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нидерландия суди ҳукуматга F-35 қисмларини Исроилга етказиб беришни тўхтатишни буюрди

Нидерландия суди ҳукуматга F-35 қисмларини Исроилга етказиб беришни тўхтатишни буюрди

Нидерландиядаги апелляция суди халқаро гуманитар қонунларни бузгани учун F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмларни Исроилга сотишни тўхтатишга қарор қилди.

Суд баёнотида, Oxfam Novib, PAX ва The Rights Forum инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмларнинг Исроилга экспорт қилинишини тўхтатиш ҳақидаги аризани рад этиш ҳақидаги суд қарорига қарши эътирози қабул қилинди.

Хабарда айтилишича, Исроил Ғазо секторига ҳужумлар натижасида тинч аҳолига етказилган зарарни етарлича ҳисобга олмади.

Суд қарорига кўра, Гаага F-35 қисмларини Исроилга экспорт қилишни этти кун ичида тўхтатиши керак.

Судьяларнинг аниқлашича, Исроилнинг F-35 жанговар самолётлари Ғазо секторида инсонпарварлик қонунларини жиддий равишда бузиш хавфи бор.

«Исроил ҳужумлари номутаносиб сондаги тинч аҳолини, жумладан, минглаб болаларни ўлдирди», деб таъкидлади суд.

Апелляция суди Голландия иштирок этаётган турли халқаро қоидаларга кўра, инсонпарварлик уруши қонунчилигини жиддий бузиш хавфи аниқ бўлган ҳарбий техникани экспорт қилишни тақиқлаши шартлигини эслатди. Бу Голландия Исроилга F-35 қирувчи самолётлари учун бутловчи қисмларни етказиб бермаслигини англатади, дейилади хабарда.

Суд Нидерландия ташқи савдо вазирлиги F-35 қирувчи самолётлари қисмларини Исроилга сотишга рухсат берувчи 2016 йилдаги экспорт лицензиясини бекор қилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

4 декабрь куни бўлиб ўтган иш бўйича суд мажлисида инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Ф-35 қисмларини Исроилга экспорт қилиш Голландиянинг Ғазо секторида Исроил томонидан содир этилиши мумкин бўлган «ҳарбий жиноятлар»га шерик бўлишини таъкидлади.

Ва 22 январь куни Гаага апелляция судида бўлиб ўтган суд мажлисида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари адвокатлари Голландия ҳукуматидан F-35 эҳтиёт қисмларини Исроилга этказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги илтимосномани рад этган суд қарорини бекор қилишни сўрашди. .

Киритилди: 19:26 12.02.2024. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!