Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Неймар кутилмаган жамоада ўйнамоқчи

Неймар кутилмаган жамоада ўйнамоқчи

“Ал-Ҳилол” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар келажакда қайси жамоада тўп тепишни орзу қилиши ҳақида гапирди.

“Сантос”да тарбиялаганган машҳур юлдуз ушбу жамоанинг ашаддий рақибларидан “Фламенго” сафида ўйнашни орзу қилаётган экан.

- Мен ҳар доим “Фламенго”да ўйнашни орзу қилишимни айтиб келганман. Бу жамоа “Сантос”дан кейин мен ёқтирган икки жамоа ҳисобланади. Мени тарбиялаган ва ўзим болалигимдан мухлислик қилаётган клубимга ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтманки, “Фламенго”ни жуда яхши кўраман.

Албатта, қачондир шу жамоада ўйнаш насиб қилса, жуда мамнун бўлардим. Ҳозир “Ал-Ҳилол” билан шартномам бор, лекин олдинда нималар бўлишини ҳеч ким билмайди, - деди Неймар.

Неймар Европага келгунга қадар “Сантос” сафида 183 та учрашувда 107 та гол урган ва 51 та ассист қайл этган. “Ал-Ҳилол”га ўтгунча “Барселона” ва ПСЖда ўйнаган.

Киритилди: 14:44 20.06.2024. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!