Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Неймар жамоадошини таҳқирлади

Неймар жамоадошини таҳқирлади

Бразилия терма жамоасининг ҳужумчиси Жуниор Неймар да Силва жамоадоши Тиагу Силвани ҳақоратлагани ҳақида маълумот берди «Глобо.cом».

Ҳодиса терма жамоанинг Коста Рика билан баҳсидан сўнг содир бўлган.

“Неймарнинг ўзини тутиши мени хафа қилди” деди ҳимоячи Неймарнинг ҳақорати ҳақидаги саволга жавобан.

Уларнинг оғзаки жанги Тиагу тўпни Коста Рика футболчиларига зудлик билан қайтаргани учун юзага келган. Неймар уни вақтни чўзиш ўрнига, рақибларга кўмаклашишда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 2:0 ҳисоби билан бразилияликларнинг фойдасига ҳал бўлган ва ҳар иккала гол 91 ва 97 дақиқаларда киритилган.

 

Киритилди: 15:52 24.06.2018. Ўқилди: 2164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!