Netflix India 1999 йилдаги Каргил уруши даврида амалга оширилган ҳаво амалиёти ҳақидаги «Operation Safed Sagar» номли ўзининг энг йирик маҳаллий лойиҳасини тақдим этди. Сериал бюджети 24 миллион долларни ташкил этган.
Сериалда қирувчи самолётлар тоғ водийлари орасида худди «Форсаж» фильмларидаги автомобиллар каби ён томонлама сирпаниб учаётгандек тасвирланган. Бу эса ҳеч бир физика қонунларига тўғри келмайди. Лойиҳа устида 1 200 нафар визуал эффектлар (VFX) мутахассиси ишлаган.