Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилиб, Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Исроил бош вазири офиси маслаҳатчиси Дмитрий Генделман маълум қилди.
Унинг маълумотига кўра, суҳбат 14 декабрь куни кечқурун бўлиб ўтган.
Суҳбат Трампнинг январь ойида лавозимга киришдан олдин гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақириши фонида бўлиб ўтган.