Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяху Путинга Исроил ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишда давом этишини айтди

A A A
Нетаньяху Путинга Исроил ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишда давом этишини айтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг матбуот хизмати унинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбати ҳақида хабар берди, деб ёзади «MK.ru». Мулоқот Москва Сурияга С-300 мажмуасини етказиб бериш режасини маълум қилганидан кейин бўлиб ўтди.

Нетаньяху Путинга замонавий қурол-яроғларнинг масъулиятсиз қўлларга берилиши минтақадаги хавфларни кучайтиришини айтди.

«Исроил ўз хавфсизлигини ҳимоя қилишда давом этади», — деди у мулоқот чоғида. Нашр тахмин қилишича, Исроил бош вазири Суриядаги Эрон фойдаланиши мумкин бўлган объектларга зарбалар беришни назарда тутган.

Бундан ташқари, Нетаньяху Россиянинг Ил-20 самолёти ҳалокати бўйича Исроил версиясига ишонишда давом этишини айтиб, исроиллик учувчиларнинг айбдорлигини рад этди, ҳодисада эса Сурия ва Эронни айблади.

«Исроил ва Россия Ил-20 билан боғлиқ воқеадан кейин экспертлар мулоқотини ва ҳарбийлар координациясини давом эттиради», — дея маълум қилинди телефон суҳбати чоғида.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 10:35 25.09.2018. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда