Яқинда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Венгриянинг бўлажак бош вазири Петер Мадьяр ўртасида илк самимий суҳбат бўлиб ўтди.
Мадьяр Венгрия ва Исроил ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини билдирди ва Нетаньяхуни Венгрия қўзғолонининг 70 йиллигига бағишланган тадбирга таклиф қилди.
Нетаньяху унинг бу сўзларини ижобий баҳолаб, ўзи ҳам Мадьярни Қуддусдаги ҳукумат учрашувига таклиф қилди.
У шунингдек, Виктор Орбан даврида шаклланган илиқ муносабатлар янги ҳукумат даврида ҳам сақланиб қолишига ишонч билдирди.