Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокара олиб бораётган Исроил делегацияси аъзолари билан келишмовчиликка киришди.
Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Нетаняху Исроил армиясининг Фаластин анклавини Мисрдан ажратиб турувчи Филаделфия йўлаги устидан назорат қилиш масаласида ён беришдан бош тортган, делегация аъзолари эса позицияни юмшатишни сўраган.