Исроил ҳукумати яқин кунларда Эронга бериладиган зарбаларни кучайтириш ниятида, ислом республикасига нисбатан олиб борилаётган ҳарбий кампания давом эттирилади.
Бундай баёнот билан Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда "Теҳроннинг юрагига" ортиб бораётган куч билан зарбалар берилмоқда.
"...Ва яқин кунларда бу куч фақат кучайиб боради", — деди Нетаньяху ўзининг X ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаатида.