Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяху ҳар куни Трампга Эрон борасида тинчлик бермаяпти

Нетаньяху ҳар куни Трампга Эрон борасида тинчлик бермаяпти

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампга ҳар куни қўнғироқ қилиб, уни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга ундамоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси масаладан хабардор манбага таяниб хабар берди.

Нашр манбасининг айтишича, Трамп маъмурияти ичида ҳам, ташқарисида ҳам АҚШнинг Эронга қарши янги уруш бошлашини истамайдиган кучлар бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, минтақавий давлатлар раҳбарлари Трампга вазиятни янада кескинлаштирмасликни маслаҳат бермоқда.

Financial Times ёзишича, араб ва мусулмон давлатлари етакчилари Нетаньяҳунинг АҚШ президентини Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлашга ундаётганидан хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Уммон воситачилигида АҚШ ва Эрон ўртасида ўтказилган уч томонлама ядровий музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлаган эди.

Киритилди: 12:00 10.11.2026. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда