Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нетаньяху: "Эрон ҳарбий дастурларга қарийб 1 триллион доллар сарфлади"

Нетаньяху: "Эрон ҳарбий дастурларга қарийб 1 триллион доллар сарфлади"

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Эрон ўзининг ҳарбий дастурларига қарийб 1 триллион доллар сарфлаганини даъво қилди.

Исроил телевидениесида намойиш этилган халққа қилган мурожаатида Нетаньяху яна бир бор Теҳрон атайлаб Исроилни йўқ қилишга, “Яқин Шарқни эгаллаб олишга ва бутун дунёга таҳдид солишга” ҳаракат қилаётгани ҳақидаги назарияни такрорлади.

Нетаньяхунинг таъкидлашича, шу мақсадда Ислом Республикаси қаттиқ санкцияларни енгиб ўтиб, ядровий ва ракета дастурларини ривожлантиришга катта маблағ сарфлаган.

"Энди сизга шуни айтмоқчиманки, йиллар давомида буларнинг барчаси Эронга қарийб 1 триллион долларга тушди. Ва энди айтишимиз мумкин: триллион доллар беҳуда сарфланди”, деб таъкидлади Исроил Бош вазири.

Киритилди: 10:23 02.04.2026. Ўқилди: 993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!