Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаньяху: Бу “ахлоқий тубанлик”

A A A
Нетаньяху: Бу “ахлоқий тубанлик”

Исроил мудофаа кучлари аъзоларига қарши Америка санкцияларини жорий этиш бемаъниликнинг энг юқори чўққиси бўлади. Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаньяху маълум қилди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

“Исроил мудофаа кучларига санкция киритилмаслиги керак”, деди у.

Нетаньяху сўнгги ҳафталарда Исроил фуқароларига қарши санкциялар қўлланилишига қарши чиққанини эслади. Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, аскарлар “террор йиртқичлари”га қарши курашаётганда ЦАХАЛга қарши санкциялар қўллаш нияти “маънавий тубанлик”дир.

Нетаньяхунинг таъкидлашича, у бошчилигидаги ҳукумат "бу қадамларга бор кучи билан қаршилик қилади".

Киритилди: 07:28 21.04.2024. Ўқилди: 2093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!