Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Немис нашри НАТОнинг асосий душманини маълум қилди

Немис нашри НАТОнинг асосий душманини маълум қилди

“Die Welt”нинг немис мухбири Шимолий Атлантика алянси бугунги кунда дуч келаётган муаммолар ҳақида тўхталиб, қайси давлатни НАТОнинг асосий рақиби деб аташ мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Журналистнинг сўзларига кўра, бу Россия эмас, балки Хитой.

Нашр таъкидлашича, кўплаб давлатлар, шу жумладан Германия ва Франтсия, Хитойдаги хавф-хатарни кам баҳолайдилар ва унда фақат истиқболли савдо шеригини кўрадилар.

Шунга қарамай, Хитой ўз таъсирини тез суръатлар билан кенгайтирмоқда ва ҳарбий қудрати шунчалик тез ўсмоқдаки, АҚШнинг Австралия, Жанубий Корея ва Япониянинг хавфсизлигини таъминлаш қобилияти борган сари шубҳа остида қолмоқда.

Шу билан бирга, нашрда қайд этилишича, ҳаттоки Америка Қўшма Штатларининг ўзи ҳам “самовий Империя”ни ҳақиқатан ҳам шерик эмас, балки душман сифатида кўради.

Киритилди: 21:00 05.12.2019. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!