Бизни кун давомида яхши кайфиятда юришимиз эрталабки одатларимизга боғлиқ. Чунки баъзи эрталабки одатлар нафақат кундан унумли фойдаланишга, балки узоқ муддатда ишда ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам беради.
Ҳозирда кўпчиликда эрта тонгдан уйғонибоқ телефонга қараш одатга айланган. Агар зарур иш бўлмаса телефонни титкиламаслик зарур. Сабаби мобил телефон экранидан келадиган кўк нурланиш кўпинча уйқусизликка олиб келади. Агар эрталабдан телефонга узоқ вақт тикилиб турилса, бу ташвишланиш даражасини ҳам ошириши мумкин.