Дональд Трампнинг айтишича, нефть нархининг ошиши АҚШ учун катта даромад келтиради.
Бироқ у президент сифатидаги энг муҳим вазифа бошқа масала эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг “ёвуз империяси”ни тўхтатиш ва унинг Яқин Шарқ ҳамда бутун дунёга таҳдид солиши мумкин бўлган ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик устувор вазифа ҳисобланади.
«Мен бунга ҳеч қачон йўл қўймайман», — деди Трамп.