Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Назоратчига ҳам чора кўрилди

A A A
Назоратчига ҳам чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан Давлат ва назорат органларида тадбиркорларнинг хуқуқларига риоя этилиши ва фаолиятига асоссиз аралашувларини олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 40 дан зиёд мансабдор шахслар, шундан 15 та мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатини бузганлиги, 11 нафари тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказганлик ва текшириш тартибини бузганлик учун ва қолган 24 таси бошқа турли хилдаги хуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Аниқланган хуқуқбузарликлар давлат ва назорат органлари кесимида таҳлил этилганда асосий хуқуқбузарлик солиқ органларида 13 нафарни, кадастрлар палатаси тизимида 8 нафар ва Давлат молиявий назорат органларида 5 нафарни ташкил қилган. Шунингдек кон геология назорати,хокимият, туризм бошқармаси ва банк органларининг мансабдор шахслари томонидан ҳам тадбиркорлик субьектларининг хуқуқлари ва қонун билан кафолатланган манфаатларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.

Кўрилган маъмурий чоралар билан бир қаторда бу ташкилотларнинг юқори турувчи органларига мазкур камчиликларни олдини олиш ва масъулларга чора кўрилишини сўраб тақдимномалар киритилди.

Вакил Девони томонидан бу борадаги назорат тадбирлари доимий равишда давом эттириб борилмоқда.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

Киритилди: 19:18 19.04.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!