Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда ука ўз акасининг юзига оёқ қўйди

Навоийда ука ўз акасининг юзига оёқ қўйди

2020 йилнинг 15 декабрь куни 1969 йилда Нурота туманида туғилган "Сентоб" МФЙда яшовчи И.Т. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 8 декабрь кунидан 13 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унга тегишли бўлган Сентоб қишлоғи ҳудудида жойлашган мол отарига келиб, атрофда ўтлаб юрган, нархи 25 млн. сўмлик йигирма бош майда шохли молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, аризачи И.Т.нинг ўз укаси, 1975 йилда туғилган, Нурота тумани "Сентоб" МФЙда рўйхатда туриб, ҳозирда Сирдарё вилояти "Сайхунобод" туманида яшовчи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз Ш.Т. содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 16:05 07.01.2021. Ўқилди: 5990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!