Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда тикувхона баҳонасида банкдан олинган кредит пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди

Навоийда тикувхона баҳонасида банкдан олинган кредит пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар баъзи бир нияти бузуқларнинг хаёлини олди. Зарафшонлик Ж.А ҳам икки-учта якка тадбиркорлар билан тил бириктириб тикувхона фаолиятини йўлга қўйиш баҳонасида АТ “Халқ банки” Зарафшон шаҳар филиалидан 196 млн сўм кредит маблағларини чиқаришга эришди. Шундан 70 млн сўм пулларга “хўжа кўрсин учун” тикув машиналар сотиб олиб, қолган 126 млн сўмни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:27 29.11.2022. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!