Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда қидирувда бўлган 3 нафар жиноятчи қўлга олинди

Навоийда қидирувда бўлган 3 нафар жиноятчи қўлга олинди

2019 йилнинг 10 январь куни Навоий вилояти ҳудудида қидирувда бўлган 3 нафар жиноятчи вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

1998 йилда Хатирчи туманида туғилган М. Баратов, 1996 йилда Қизилтепа туманида туғилган Н. Нажбиев ўғрилик жиноятини содир этиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси, 1979 йилда Навоий шаҳрида туғилган Ш. Эргашев маст ҳолатда автомашина бошқаргани учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 2018 йилнинг 22 ноябрь куни Кармана тумани суди томонидан айбланиб, жавобгарликдан қочиб юрган.

Айни пайтда жиноятчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 21:43 12.01.2019. Ўқилди: 1455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!