Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Навоийда маҳкумлар муддатидан аввал озод қилинди

A A A
Навоийда маҳкумлар муддатидан аввал озод қилинди

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан барча соҳалар каби, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам изчиллик билан ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи устувор йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш назарда тутилган.
Президентимизнинг ташаббуслари билан, улар томонидан берилган топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 23 апрель куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.М.Болтаев раислигида Навоий шаҳар 11-сон жазони ижро этиш колониясида инсонпарварлик далолатномалари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқди.
Жумладан, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган 2 нафар маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш, 4 нафар маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазосини енгилроғи билан алмаштирилиб, жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди.
Бундан ташқари, суд томонидан мазкур жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган 31 нафар маҳкумларга оид инсонпарварлик далолатномаси қўллаш тўғрисида ишлар кўрилиб, ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, жамоат ишларида фаол иштирок этган, ўз қилмишини тушуниб етган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 113-моддасига асосан ўталмай қолган жазосини енгил тартибли, яъни манзил колонияларига ўтказилди.

Киритилди: 19:18 23.04.2020. Ўқилди: 3707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар