Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Навоийда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Навоийда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Қобил Турсунов маълум қилди.

Ҳоким ҳудуд аҳолисига мурожаат йўллади.

«Куни кеча, вилоятимизда олиб борилаётган даволаш-профилактик тадбирлар, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди», деди у.

Ҳоким ўлим ҳолати айнан қачон юз бергани, беморнинг ёши ва жинсига доир маълумотларни ошкор қилмаган. Таъкидлаш жоиз, Навоий вилоятидаги ўлим ҳолати юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча бирор ахборот бергани йўқ.

Киритилди: 15:09 07.07.2020. Ўқилди: 3428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!