Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда ИИБ ходими дўппосланди

Навоийда ИИБ ходими дўппосланди

Навоий вилоятида ИИБ ходимига нисбатан жиноят содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди, деб ёзади "Кун" нашри.

Қайд этилишича, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги "Матиз" русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.) "Матиз" русумли автомашинада тўхтаган.

А.Ў. профилактика инспектори Ў.Х унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳамда Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинасини ҳаракатини давом эттириши натижасида, унинг ўнг оёғини босиб ўтган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 10 октябрь куни Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Киритилди: 11:29 11.10.2019. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!