Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Навоийда 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЖТSX Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, 14 март куни соат 02:20 да Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Қоракўл туманида яшовчи 47 ёшли У.Б. бошқарувидаги юк машинаси тўхтатилган. Текширув давомида унинг юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли жами 1 тонна гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотларни Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинган.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:08 16.03.2023. Ўқилди: 1525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!