Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Навалний қурбақа заҳри билан заҳарланган!

Навалний қурбақа заҳри билан заҳарланган!

Алексей Навалний Жанубий Америка қурбақасининг заҳри билан заҳарланган, буни беш Европа давлати тасдиқлади — The Insider.

Нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навалнийнинг биоматериал намуналари таҳлилини ўтказган.

Маълум қилинишича, бир нечта мустақил лабораториялар ушбу намуналарда Жанубий Америкадаги қурбақаси терисидан олинадиган ўта заҳарли модда — эпибатидинни аниқлаган.

Сиёсатчи “Новичок” моддаси билан заҳарланганидан сўнг уни даволаган реаниматолог шифокор Александр Полупаннинг сўзларига кўра, Алексей Навалнийда ўлимидан олдин кузатилган симптомлари эпибатидиннинг таъсири ҳақида маълум бўлган маълумотларга мос келади.

Киритилди: Бугун 16:46. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!