Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

НAТО Хитойга қарши янги режасини эълон қилди

A A A
НAТО Хитойга қарши янги режасини эълон қилди

НAТО Бош котиби Йэнс Столтенберг Шимолий Aтлантика алянсининг 2030 йилга мўлжалланган мақсадлари доирасида Хитойга қарши иттифоқчиларига технологик ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда дея хабар беради "Yeni Akit" ахборот агентлиги.

14 июн куни аъзо давлатлар раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик доирасида видеоконференция орқали ўтказилган мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг, Столтенберг матбуот вакилларига баёнот берган.

Вазирларнинг асосий эътиборини жамоавий мудофаа мавзусига қаратганини билдирган Столтенберг, ҳарбий мослашишни тез ва тўлиқ амалга ошириш бўйича ҳарбий салоҳият, тезкорлик ва мудофаага инвестицияларни давом эттириш масалаларини муҳокама қилганликларини билдирган.

Хитой сунъий интеллектга катта маблағ киритганини эсга олиб, Столтенберг: "НAТО янада илғор бўлиши керак", дея таъкидлаган.

шбу мақсад билан саммитдаги раҳбарлар технология соҳасида аъзолар ўртасида кўпроқ ҳамкорлик қилиш имкониятини берадиган "мудофаа тизимида инновацион жадаллашув"ни яратишга қарор қилишларини таъкидлаган Столтенберг кўпгина аъзолар ушбу марказнинг ташкил этилишига қўшимча маблағ ажратиш орқали ҳисса қўшади, деб ишонишини айтиб ўтган.
Столтенберг, шунингдек, учрашувда Aфғонистондаги ҳарбий миссияни тугатиш масаласи муҳокама қилинганлигини билдирган.

Жараён режали ва мувофиқлаштирилган ҳолда давом этаётганини таъкидлаб, ходимларнинг хавфсизлигини биринчи ўринга қўйган ҳолда, Aфғонистонни қўллаб-қувватлаш давом этишини айтган.

"Вазирлар ушбу доимий қўллаб-қувватлаш Aфғонистон тинчлигига ҳисса қўшишнинг энг яхши усули эканлигига қўшиладилар", дея қўшимча қилган НAТО бош котиби.

Ҳаводан мудофаа тизимлари мавзусига тўхталиб, Столтенберг кўпроқ сармоялар зарурлигини ва қўшма харажатлар ҳамда миллий саъй-ҳаракатларнинг аҳамиятини таъкидлаган.
Aфғонистон, Россия, Хитой ва Белоруссия ташқи ишлар вазирлари саммитга тайёргарлик учрашувларида НAТОнинг 2030 ташаббуси харажатлари ва иттифоқнинг келажакдаги муаммоларга тайёр бўлишини таъминлашга қаратилган трансатлантик муносабатлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилганлар.

Белгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтадиган НAТО саммитида AҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп даврида ёмонлашган трансатлантик муносабатларни тиклаш ва мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Киритилди: 07:05 03.06.2021. Ўқилди: 3565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар