NATO Германиянинг мудофаа концерни Rheinmetallдан 120 ммли танк снарядларини тахминан 200 млн евро қийматда харид қилди.
Хабарларга кўра, буюртма 2025 йилда тузилган рамкали келишув доирасида амалга оширилган. Унга мувофиқ, NATO Support and Procurement Agency (NSPA) 120 ммли танк ўқ-дориларининг илк партиясини буюртма қилган.
Rheinmetall маълумотига кўра, мазкур келишув блокка аъзо давлатларга ўқ-дориларни соддалаштирилган тартибда, бевосита NSPA орқали буюртма қилиш имконини беради.