Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

НАТО бош котиби: "Россия ва Хитой хавфсизлик ҳамда манфаатларимиз учун таҳдид давлатлар"

НАТО бош котиби: "Россия ва Хитой хавфсизлик ҳамда манфаатларимиз учун таҳдид давлатлар"

НАТО саммити иштирокчилари Россияни ўз хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайди ва бу ҳақда кейинги йиғилишда эълон қилади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “Bild am Sonntag” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар дунё ўзгарса, НАТО ҳам ўзгаради, дунё хавфлироқ бўлиб қолди. Биз Россия энди шерик эмас, балки хавфсизлигимиз, тинчлигимиз ва барқарорлигимизга таҳдид эканини эълон қиламиз", дейди у.

Столтенбергга кўра, Хитой ҳам йиғилишда тилга олинди.

“Чунки Хитойнинг юксалиши бизнинг манфаатларимиз, қадриятларимиз ва хавфсизлигимизга таҳдиддир", дея қўшимча қилган альянс Бош котиби.

Маълумот ўрнида, НАТО саммити 28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:24 20.06.2022. Ўқилди: 2472 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!