Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

НАТО Бош котиби Эстониядаги ҳарбий базага ташриф буюради

НАТО Бош котиби Эстониядаги ҳарбий базага ташриф буюради

НАТО Бош котиби этиб тайинланган Марк Рютте илк бор Эстонияга шу мақомда ташриф буюрмоқда.

Сешанба куни Шимолий Атлантика альянси Бош котиби Эстония президенти Алан Харрис ва бош вазир Кристен Михал билан учрашди.

- Мен Эстониянинг НАТО Олий тайёргарлик кучларига қўшган салмоқли ҳиссаси ва тайёрликни янада оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлайман, — деди М.Рютте бош вазир К.Михал билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, М.Рютте ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна билан учрашади. Шу куни у Альянс ҳарбий базасига ҳам ташриф буюради ва у ерда Эстония президенти билан бирга ҳарбий хизматчилар билан мулоқот қилади.

Киритилди: 23:05 23.10.2024. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!