Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

НАТО бош котиби баёнот берди

НАТО бош котиби баёнот берди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ва Украина президенти иштирокида ўтказилган йиғилишдан сўнг баёнот берди

Столтенбергнинг баёнотидан асосий иқтибослар:

◾️Иттифоқчилар ўзларининг қурол омборларига яхшироқ разм солишлари ва у ердан снарядларни чиқаришлари керак;

◾️НАТО Украинанинг Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарбаларини қонуний деб ҳисоблайди;

◾️НАТО давлатлари таваккал қилиб бўлса-да, ўз мудофааси учун зарур бўлган қуролларни ҳам Киевга юборишлари керак;

◾️Чехия бизни Украина учун ярим миллион снаряд сотиб олгани ҳақида хабардор қилди;

◾️НАТО давлатлари Украинага можаро иштирокчиси бўлмасдан туриб уни ҳимоя қилиш учун ёрдам беришга ҳақли;

◾️Алянс ҳозирда иттифоқчиларнинг бирортасига қарши турли даражадаги ҳарбий таҳдидлар йўқлигини кўрмоқда. НАТОнинг муҳим тўхтатувчи жиҳати шундаки, алянснинг бир аъзосига қилинган ҳужум унинг барча аъзоларига ҳужум деб ҳисобланади;

◾️НАТО мудофаа вазирлари Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга келишиб олдилар. Етказиб бериладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг турлари ва сони яқин орада эълон қилинади;

◾️Patriot ҳаво мудофаа тизимидан ташқари, иттифоқчиларда Украинага бериши мумкин бўлган бошқа қуроллар, жумладан, Франциянинг SAMP/Т тизими ҳам мавжуд;

◾️Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятига эга бўлмаган давлатлар уларни сотиб олиш учун молиявий ёрдам ажратишни ваъда қилишди.

Киритилди: 22:30 19.04.2024. Ўқилди: 2337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!