Ўтказилган текширувлар натижасида, Косонсой туманидаги “K.I.S.T.” МЧЖга тегишли иншоот ҳеч қандай рухсатномасиз электр тармоғига улангани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолат электр таъминоти корхонасига 1 млрд 265 млн сўм зарар етказган.
"Ўзэнергоинспекция" бу ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилганини маълум қилди.