Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда қулоқчин тақиб юрган болани поезд уриб кетди

Наманганда қулоқчин тақиб юрган болани поезд уриб кетди

Жорий йил 21 март куни соат 11:40 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Элабод маҳалласидан ўтган Ровустон-Наманган темир йўл оралиғини 88 км. 6-пикетида, Ровустон бекатидан-Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган, Қўқон локомотив депоси машинист бўлиб ишловчи, Фарғона вилоятида яшовчи, 1972 й.т. фуқаро тепловозни 6 дона вагон билан бошқариб кетаётган вақтида, қулоқчиндан фойдаланган ҳолда темир йўл изидан кетаётган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2002 й.т. фуқарони уриб юборган.

Натижада, фуқаро бош мия лат ейиши, жағ суягини синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:56 24.03.2021. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!