Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда "Ласетти" пастга қулади. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Наманганда "Ласетти" пастга қулади. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Жорий йил 1 январь куни соат 15:45 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган, 1995 йилда туғилган фуқаро "Ласетти" русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, тўсиққа бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, пастликка тушиб кетган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, 2 январь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 17:02 04.01.2021. Ўқилди: 2407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!