Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда кундуз куни 17 ёшли қизга тажовуз қилишди

Наманганда кундуз куни 17 ёшли қизга тажовуз қилишди

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 28 апрель куни соат 23:40 ларда Норин тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 14:30 ларда 17 ёшли А.Сарвиноз Норин туманида жойлашган 2-сонли мактабдан яшаш хонадонига кетаётган вақтида, унинг орқасидан номаълум шахс келиб, қўлидаги сумкасини тортиб олиб, сумка ичидаги нархи 1 200 000 сўмлик “Samsung A 10 S” русумли телефонини олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли С.Жасурбек содир қилганлиги аниқланиб, ундан А.Сарвинозга тегишли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Жасурбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.     

Киритилди: 17:20 03.05.2021. Ўқилди: 7920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!