Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда жиноий суд 34 кишини оқлади

Наманганда жиноий суд 34 кишини оқлади

Наманганда жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан жорий йил давомида 34 нафар шахс оқланди. Бу ҳақда суди раиси Давлатмирза Комилов маълум қилди, дея хабар беради Turon 24.

2017 йили вилоятда жиноий суд 2 кишига оқлов ҳукмини чиқарганди.

Шу кунгача 507 киши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

«29 та жиноят иши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидан жамоатчи-ҳимоячи иштирок этди, — дейди Давлатмирза Комилов. — Маҳалла кафиллиги асосида 18 кишига 16 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган».

Суд раисига кўра, 87 нафар ёшга 60 та жиноят иши бўйича Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кафиллиги асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:59 14.11.2018. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!