Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда Isuzu’нинг жарликка ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

A A A
Наманганда Isuzu’нинг жарликка ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятида 8 июль куни соат 07:30 ларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълумотларга кўра, цемент ортилган Isuzu юк машинаси Тошкент—Ўш автомобиль йўли бўйлаб Поп туманига кетаётган бўлган. 28 ёшли Ж.Ж. исмли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси жарликка ағдарлиб тушган.

Ҳайдовчи ва машина ичида бўлган 23 ёшли йўловчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:51 10.07.2020. Ўқилди: 2654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!