Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда фожиа: уч киши фожиали тарзда вафот этди

Наманганда фожиа: уч киши фожиали тарзда вафот этди

2019 йил 29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани “Наврўз” МФЙда яшаган 52 ёшли А.А.бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган вақтида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:09 30.08.2019. Ўқилди: 3267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!