Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда банк кассирини қасддан ўлдириш мақсадида 3-қаватдан итариб юборишди

Наманганда банк кассирини қасддан ўлдириш мақсадида 3-қаватдан итариб юборишди

Наманган шаҳар, Обиҳаёт МФЙ, Ибрат кўчасида жойлаган 10-уй, 36-хонадонда ижара асосида яшаб келаётган 17.06.2002 йилда туғилган Х. М. ҳамда унинг таниши Н. Л. 2003 йилда туғилган М. А. (банк кассири) билан ўзаро тортишиш натижасида, жанжаллашиб кетишган. Кейин эса М.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида хонадоннинг ётоқхона ойнаси ромига мажбурлаб чиқариб, уни қўп қаватли хонадоннинг 3-қаватидан пастга итариб юборишган.

Шундан сўнг, улар яшириниш мақсадида “Спарк” русумли автомашинада воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетиб яширинган.

М.А. воқеа содир бўлган вақтда хонадоннинг ҳовлисида бўлган фуқаролар томонидан ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалига олиб борилган. Шифокорларнинг дастлабки маълумотномасида, банк кассиридаги жароҳатлар оғирлик даражасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” гуруҳига кириши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.М. ва Н.Л. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Киритилди: 16:18 29.07.2024. Ўқилди: 3024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!