Жорий йил 22 февраль куни Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Андижон вилоятида яшовчи, 2017 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1976 йилда туғилган фуқаро шу йил 22 февраль куни Наманган шаҳрига ўғирлик қилиш мақсадида келиб, соат 09:00 ларда Наманган шаҳар Лола-Чорсу йўналишида қатнайдиган автобусга чиқиб, ушбу автобусда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёлни эгнидаги курткасини чўнтагидан нархи 1.000.000 сўмлик “Redmi 5” русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб олганлиги, бундан ташқари, жиноятини давом эттириб, Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида 21-йўналишида қатнайдиган автобусда кетаётган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёлнинг ҳам чўнтагидан нархи 800.000 сўмлик “LG” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғрилаётган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқрони Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.