Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наманган вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди

A A A
Наманган вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди

Вилоят ҳокимининг тавсияси билан Илҳомжон Бурҳонович Икромов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг тегишли буйруғи асосида тайинланган янги раҳбар Илҳомжон Икромов жамоатчиликка расман таништирилди.

Илҳомжон Икромов 1966 йилда Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йили Тошкент халқ хўжалиги институти, 2002 йили Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Наманган вилояти уй-жой жамғарма банкида иқтисодчи вазифасидан бошлаган. 1992-2020 йилларда у молия идораларида турли масъул лавозимларда иш олиб борган. 2020-2022 йилларда Норин тумани ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Янги тайинловга қадар Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Киритилди: 07:51 23.01.2024. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!