27 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи Т.У.нинг уйида ёнғин содир бўлган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Аммо ёнғин оқибатида уйидаги сомон прессларининг 25 кв.м майдони ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида унинг бирга яшаган 4 ёшли набираси М.Т.нинг куйган холдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Manba: kun.uz