АҚШ президенти Дональд Трамп оммавий ахборот воситаларида ўзининг бир нечта микроинсультни бошдан ўтказганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
Давлат раҳбари ғазабини ўзининг твиттер саҳифасида билдирди.
“Бу ҳеч қачон тугамайди! Энди улар сизнинг севимли президентингиз, яъни менинг, Уолтер Рид тиббиёт марказига ташриф буюрганим ва бир нечта микроинсультни бошдан кечирганимни айтишга уринишмоқда. Бу номзод билан ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб ёзган Трамп.
Аввалроқ Америка ОАВлари 2019 йилда амалдаги давлат раҳбарининг бир неча марта микроинсультни бошдан кечиргани ҳақида хабар берган эди.