Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наҳотки! Путиннинг ёшлик сири очилди

Наҳотки! Путиннинг ёшлик сири очилди

Дмитрий Гордон ўз дастури давомида томошабинларига Россия Президенти Владимир Путиннинг ёшлиги ва бақувватлиги сирини очди.

Украиналик журналистнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари экологик тоза маҳсулотларни истеъмол қилади ва энг яхши спиртли ичимлик ичади, бу унинг ажойиб ҳолатда бўлишига имкон беради.

Интернет фойдаланувчилари эса журналистнинг бу сўзларини танқид остига олишди.

"Путинни тинч қўйинг! Бошқа қайғурадиган нарсангиз йўқми?", "Дмитрий, сизга Путинга етишиш учун ҳали анча бор. У ҳақида жамоатчиликка ёмон гаплар айтишни бас қилинг", "Путин ичмайди, чекмайди, спорт билан шуғулланади. Мана унинг сири нимада", "Путиннинг нима ейишини биз ҳеч қачон билмаймиз!" деб таъкидлашди томошабинлар журналистнинг сўзларидан кейин.

Шу билан бирга, Гордон Россия раҳбарининг столига қўйиладиган маҳсулотлар сифати диққат билан кузатилишини, сабзавотлар ва мевалар махсус фермаларда етиштирилишини қўшимча қилди.

Киритилди: 21:30 24.01.2020. Ўқилди: 6856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!