Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наҳотки! Меркель Путиннинг ғалабасини тан олди

Наҳотки! Меркель Путиннинг ғалабасини тан олди

Германия канцлери Ангела Меркель Париждаги "Норман тўртлиги" музокараларини якунлаб, Россия президенти Владимир Путин ғалаба қозонганини маълум қилди. Бу ҳақда "Коммерсант" хабар бермоқда.

9 декабрь куни Донбасс масласи муҳокама қилинган "Норман тўртлиги" раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Саммит доирасида Россия ва Украина президентлари биринчи марта шахсан учрашишди ва музокаралар ўтказишди.

"Коммерсант" манбаси берган хабарга кўра, Владимир Путин ва Владимир Зеленский икки томонлама учрашув чоғида бир-бирлари билан "турли дунё одамлари каби" гаплашишган ва бир-бирларининг далилларини ҳатто эшитишмаган.

Шу билан бирга, раҳбарлар якуний матбуот анжуманига борганларида Ангела Меркель Россия раҳбарининг ғалабасини эълон қилган ва Путинга қарата "Бугун сиз ғолибсиз...", дея ўз сўзини якунлаганю

Киритилди: 20:48 11.12.2019. Ўқилди: 4142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!