Қишнинг сўнгги ойининг энг охирги ҳафтасида дунёнинг турли бурчакларида олинган қизиқарли суратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Германиянинг Ноймюнстер шаҳридаги ҳайвонот боғи бир неча ойлик карантиндан сўнг очилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Фото: Getty Images
Италиянинг Милан шаҳрида дизайнер Даниэль Дель Кор модалар ҳафталигида янги коллекцияни намойиш қилди.
Фото: AP Photo
Брянскдаги вилоят санъат музейига «Ласта-Рика» цирк шоуси пингвинлари ташриф буюрди.
Фото: «ТАСС»
Мьянманинг Янгон ҳудудида ҳарбий тўнтаришга қарши намойишлар давом этмоқда.
Фото: EPA
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида SIM-карта сотувчиси мижознинг ҳужжатларни расмийлаштириш учун суратга туширмоқда.
Фото: «ТАСС»
Италияда Этна вулқони отилиши давом этмоқда.
Фото: Getty Images
Непалда бир ҳафта давом этувчи «Мадхав Нараян» фестивали бошланди.
Фото: EPA
Туркияда яшовчи эронлик Али Мотей бир ғилдиракли мотоцикл ясади. У трубадан қилинган доирани резина билан қоплаб двигателга улади.
Фото: Getty Images
Жанубий Корея аҳолиси Сихинда олов фестивалини нишонламоқда.
Фото: Getty Images
Хитойдаги анъанавий чироқлар фестивали.
Фото: EPA
Британиянинг Саут-Шилдс ҳудудида кун ботиши.
Фото: Getty Images
Германиянинг Одербрух ҳудудидаги далаларда юрган кийиклар.
Фото: Getty Images
Португалиянинг Назар ҳудудидаги катта тўлқинлар мавсуми.
Фото: Getty Images
Хитойнинг Куньмин ҳудудида балиқчи қушни боқаётган сайёҳ.
Фото: Getty Images
Исроилда турналар миграцияси.
Фото: AP Photo
Берлиннинг Шпрей ҳудудидаги кўлда сузиб юрган оққуш.
Фото: Getty Images
Қуёш ботиш вақтида Франкфурт осмони узра учиб кетаётган самолёт.
Фото: AP Photo
Хитойдаги Дашухуа фестивали.
Фото: Zuma
Балерина музлаган Фин қўлтиғидаги Батарейная бухтасида рақсга тушмоқда.
Фото: «ТАСС»