Арман мухолифати тарафдорлари 13 май куни эрта тонгдан Баграт Галстаняннинг чақириғи билан Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб Ереван кўчаларини тўсишни бошлади.
Одамлар кўчаларни скамейкалар ва ахлат қутилари билан тўсиб қўймоқда, намойишлар содир бўлган жойга полиция етиб келмоқда, ҳибсга олишлар ҳам бор.