Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мухлислар миллий жамоа бош мураббийини ҳақоратлар билан кутиб олди

Мухлислар миллий жамоа бош мураббийини ҳақоратлар билан кутиб олди

Жанубий Кореяда футбол мухлислари мамлакатга қайтган миллий жамоа бош мураббийини ҳақоратлар билан кутиб олди.

Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳонг Мёнг Бо жамоанинг Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқа олмаганидан сўнг ўз лавозимини расман тарк этди. Жамоа турнирнинг кейинги босқичига учинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоалардан бири сифатида йўлланма олишига умид қилган эди, бироқ ҳаммаси улар кутгандек бўлмади ва кореяликлар мундиал билан хайрлашди.

Жанубий Корея гуруҳ босқичида атиги битта ғалаба ва иккита мағлубият қайд этди. Гарчи жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, кейинги босқичга чиқа олмади.

Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён қониқарсиз натижалар сабабини аниқлаш бўйича чуқур тергов ўтказишга чақирганди.

Киритилди: 14:21 30.06.2026. Ўқилди: 11154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!