Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мусулмон болаларни йўқ қилиб ташлашни таклиф қилган ўқитувчининг тақдири нима бўлди?

Мусулмон болаларни йўқ қилиб ташлашни таклиф қилган ўқитувчининг тақдири нима бўлди?

Италияда ирқчиликда айбланган аёл суд қилинди. Суд комиссияси ўрта мактаб ўқитувчиси Фиоренца Понтинини ирқий айирмачиликда айбдор деб топди. Fitrat.uz'нинг La Repubblica'га таяниб ёзишича, у бир йилга қамоқ жазосига шартли ҳукм қилинди.

Ўқитувчига нисбатан даъво қўзғатилишига унинг мигрантларга нисбатан айтган сўзлари сабаб бўлган. У, хусусан, мусулмонларни, шунингдек, уларнинг болаларини йўқ қилиб ташлаш кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Ўрта ер денгизидаги мигрантлар чиққан қайиқларни қутқармасликка чақирган. Айбловни дарс мобайнида педагогнинг ирқчилик, айирмачилик билан тўла гапларини тинглашга мажбур бўлган ўрта мактаб ўқувчилари қўллаб-қувватлади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 16:48 11.11.2018. Ўқилди: 2540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!