Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мустақил комиссия суд раисидан 39 нафар айбланувчига инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинланишини сўради

Мустақил комиссия суд раисидан 39 нафар айбланувчига инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинланишини сўради

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган эди.

Ушбу суд жараёнлари Комиссия аъзолари томонидан тўлиқ кузатиб борилди.

Бугун Бухоро судида 39 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилади. Шу муносабат билан Комиссия аъзолари Ф.Эшматова бошчилигида Бухоро вилоятига ташриф буюришди.

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари суд раисидан айбланувчиларга жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойиллари асосида, уларнинг содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ўзига тўғри хулоса чиқаргани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.

Мустақил комиссия сўнги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга таянган ҳолда айбланувчиларга нисбатан адолатли ва одил қарор қабул қилинишига ишонади.

Киритилди: 10:20 17.03.2023. Ўқилди: 1021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!